Африка Миллатлар Кубоги-2019. Мусобақанинг икки карра ғолиби дебютант Мадагаскарга ютқазди

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 00:00
  • 1254
  • 30

Мисрдаги қитъа биринчилигининг навбатдаги нимчорак финалида Мадагаскар термаси Конго ДР вакиллари қарши тўқнаш келди.

Баҳс асосий бўлимлари 2:2 ҳисобида якунланди. Экстратаймларда эса дарвозаларга бошқа гол критилмади. Ўйиндан кейинги футбол лотереясида мусобақа дебютанти Мадагаскар омадлироқ чиқди ва Африка Миллатлар Кубогининг икки карра ғолибини таслим этишга эришди.

Мадагаскарнинг кейинги босқичдаги рақиби эса эртага бўлиб ўтадиган Гана – Тунис учрашувидан сўнг маълум бўлади. 

Бугун шунингдек, 1/8 финалдан ўрин олган Жазоир – Гвинея баҳси (Тош. вақти – 00:00) ҳам ўтказилади. 


Мадагаскар –  Конго ДР 2:2 (1:1, 1:1, 0:0, 0:0)

«Alexandria Stadium»

Голлар: 1:0 – 9 Амада, 1:1 – 21 Бакамбу, 2:1 – 77 Андриацима, 2:2 – 90 Мбемба.

Пенальтилар серияси: 4:2

Мадагаскар – Адриен, Разаканантенаина, Фонтен, Метанир, Равелосон (Андрианариманана, 58), Номенджанахари (Калуан, 89), Абель, Момбрис, Андриацима (Ракотохарималала, 112), Андриамациноро (Морель, 105), Амада.

Конго ДР – Матампи, Мбемба, Тиссеран, Мпеко, Мулумбу (Бокади, 67), Нгонда, Аколо (Болази, 70), Моке (Элиа, 46), Магома, Бакамбу, Ассомбалонга (Мпоку, 90).

Огоҳлантиришлар: Мулумбу (45), Мпеко (97), Морель (113).

Ўхшаш янгиликлар