ads


Месси икки йилга терма жамоадан четлатилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 01:00
  • 560
  • 30

Лионель Месси КОНМEБОЛ федерациясини танқид қилгани учун узоқ муддатга Аргентина терма жамоасидан четлатилиши мумкин, дея хабар беради AS.

Месси Жанубий Америка конфедерациясини ҳақорат қилгани ва номақбул сўзларни ишлатгани учун икки йилга яқин муддатга дисквалификация қилиниши кутилмоқда. 

Агар унга нисбатан федерация томонидан юқоридаги жазо қўлланиладиган бўлса, у ҳолда 32 ёшли форвард келаси йили Аргентина ва Колумбияда старт оладиган Копа Америка мусобақасида қатнаша олмайди. Шунингдек, Месси Қатарда 2022 йили бўлиб ўтадиган ЖЧнинг саралаш баҳсларида ҳам иштирок этмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар