"Қизилкум" легионери Медина Смит ва "Навбаҳор" футболчиси Остон Ўрунов деярли "Локомотив"да!

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 02:42
  • 1012
  • 30

Трансфер масаласини расмийлаштириш ишлари қолган холос.

«Қизилкум»нинг никарагуалик легионери 20 ёшли Медина Смит ҳамда «Навбаҳор» аъзоси Остон Ўрунов фаолиятини Тошкентнинг «Локомотив» клубида давом эттиришга яқин турибди, дея хабар қилади сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов telegram'даги расмий канали орқали.

Манбага кўра, Медина Смит ҳозирда ўз мамлакатининг олимпия термаси таркибига бориб қўшилган ва жамоа билан хорижда йиғин ўтказмоқда. Ўрунов эса наманганликларнинг сўнгги учрашувларида қатнашмади ҳамда у айни вақтда Тошкентда эканлиги маълум қилинган. 

Қайд этиш жоизки, «темирйўлчилар»нинг асосий таркиб ўйинчилари бугун, яъни, 8 июль куни таътилдан қайтиб, мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлашади. Остон Ўрунов эса катта эҳтимол билан «Локо»нинг ана шу йиғинларига бориб қўшилади. 

Аввалроқ, 19 ёшли ярим ҳимоячига «Локомотив» қизиқаётгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар