Бразилия 9 карра Копа Америка ғолиби!

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 03:00
  • 1393
  • 30

Копа Америка-2019нинг финалида мезбон Бразилия терма жамоаси Перу билан баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда ҳисоб 15 дақиқада Габриэл Жезуснинг узатмасидан сўнг «пентакампеонлар» форварди Эвертон томонидан очилди. Кейин Паоло Герреро пенальтинидан унумли фойдаланиб, ўртадаги фарқни тиклади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада эса Жезус дарвозани ишғол этиб, мувозанатни яна ўз жамоаси томонга оғдирди. Кейинги бўлимнинг ўрталарида тиниб-тинчимас Жезус перулик футболчига қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

Учрашув тугашига оз фурсатлар қолганида эса Ришарлисон 11 метрлик нуқтадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ўйиндаги якуний ҳисобни белгилади. Шу тариқа, бразилияликлар ўз тарихида 9 маротаба қитъа биринчилигида зафар қучишди. Перу эса учинчи бора финалга чиқиб, илк марта мағлубиятга учради.

Бразилия – Алиссон, Маркиньос, Алекс Сандро, Дани Алвес, Тиаго Силва, Каземиро, Коутиньо, Артур, Фирмино, Эвертон, Габриэл Жезус.

Перу – Гальесе, Самбрано, Адвинкула, Абрам, Трауко, Флорес, Йотун, Куева, Каррильо, Тапия, Герреро.

Ўхшаш янгиликлар