Андер Эррера де Хеани ПСЖга керак эмас деб ҳисоблайди. Нимага?

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 15:00
  • 975
  • 30

ПСЖнинг янги футболчиси Андер Эррера клуб "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеанинг хизматларига муҳтож эмас деб ҳисоблайди.

- Де Хеа - менинг дўстим ва дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бири, - дейди Эррера. У мен учун топ-3 га киради. Аммо ПСЖда иккита ажойиб дарвозабон бор. Ареола ва "Айнтрахт"даги ажойиб мавсумдан сўнг ортга қайтган Траппни назарда тутяпман.

Таркибдаги бор футболчиларга имкон бериб, уларга ёрқин ўйинлар кўрсатишларига имкон бериш керак деб ўйлайман.


Ўхшаш янгиликлар