Расман: "Базель" футболчиси Германияга йўл олди

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 13:42
  • 968
  • 30

Ҳимоячи Марек Сухи "Аугсбург"га ўтди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

У немис клуби билан 2021 йил 30 июнга қадар бўлган шартномага имзо чекди.

Марказий ҳимоячи фаолиятини Праганинг "Славия" клубида бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. 2010-2014 йиллар оралиғида эса Москванинг "Спартак" клуби шарафини ҳимоя қилган.

2014 йилда "Базель" ҳимоячини ўз сафига қўшиб олган эди.

Футболчи 2010 йилдан буён Чехия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар