Де Лигт "Аякс" билан янги мавсумга тайёргарликни бошлади

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 19:00
  • 793
  • 30

"Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигт жамоа билан бирга мавсумолди йиғинга киришди.

Клуб матбуот хизмати кечадан бошланган машғулотлардан сурат ва видеоларни жойлаб бормоқда, амстердамликлар сардори қувноқ кайфиятда шуғулланмоқда.

"Аякс"нинг кечаги машғулотларидан суратлар.


Олдинроқ, пойтахтликлар ҳимоячиси катта эҳтимол "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди. 19 ёшли Маттейснинг агенти Мино Райола "Ювентус" билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиб бўлгани ҳақида айтганди.

Бу эса бугунги машғулотдан суратлар.


Де Лигт ўтган мавсум "Аякс" таркибида 55та ўйин ўтказиб, 7та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар