Расман: Зиданнинг ўғли келаси мавсумни бошқа клуб сафида ўтказади

  • Mr.NoBoDy 09.07.2019 23:42
  • 1151
  • 30

«Реал» посбони Люка Зидан ижара асосида янги мавсумни «Расинг» таркибида бошлайди, дея хабар қилади мадридликлар матбуот хизмати.

Ижара келишуви келаси йилнинг ёзига қадар давом этади. Аввалроқ, унинг  Франция 2-дивизиони вакили «Клермон»  клубига ўтиши тахмин қилинганди. 

Ўтган мавсум кичик Зидан «Реал» асосий таркибида атиги 1та ўйинда қатнашиб, 2та гол ўтказиб юборди. «Бланкослар»нинг иккинчи жамоасида эса у 30 баҳсда 37 бора дарвозидан гол олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар