АПЛ дебютанти бош мураббийи билан шартномасини узайтирди

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 07:42
  • 993
  • 30

Крис Уайлдер “Шеффилд Юнайтед” билан янги келишувга эришди.

Унга кўра, Уайлдер “Шеффилд”да яна уч йил қоладиган бўлди. 51 ёшли мураббий жамоани 2016 йилдан бери бошқариб келади. У ўз вақтида (1986-1992, 1998-1999) жамоа шарафини футболчи сифатида ҳимоя қилган.

“Шеффилд” унинг қўл остида узоқ танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар