ads


Расман: “Бенфика” ҳужумчиси фаолиятини якунлади

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 08:42
  • 579
  • 30

Бразилиялик Жонас фаолиятига якун ясади.

Апрелда 36 ёшни қарши олган бразилиялик ҳужумчи Жонас футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Жонас 2014 йилдан бери “Бенфика” сафида 183 та ўйин ўтказиб, 137 та гол урди ва 42 та голли узатма берди. Бутун футболчилик фаолиятидаги ўйинлари сони эса 457 та, голлари 241 та, голли узатмалари эса 88 тани ташкил этди.

Фаолияти давомида эса “Валенсия”, “Гремио”, “Сантос” каби клубларда тўп сурди.

Ўхшаш янгиликлар