Остон Ўрунов: "Навбаҳор" футбол клуби ва наманганлик мухлисларга омад тилайман"

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 13:21
  • 1131
  • 30

"Навбаҳор" футбол клубини тарк этиб, "Локомотив" билан шартномага имзолаган умидли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Қуйида унинг фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Авваламбор футболчи сифатида шаклланишимга яқиндан ёрдам берган "Навбаҳор" футбол клуби раҳбарияти, шунингдек Наманган вилояти ҳокими Хайрулла ака Ҳайитбоевичга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Қолаверса жамоа ишқибозларидан ҳам миннатдорман, чунки мухлислар қўллаб-қувватламаганида мен бу даражага чиқмасдим".

- "Энди фаолиятимда янги саҳифа очиш пайти келди. Футболчи сифатида янада ўсиш ҳамда совринларни қўлга киритиш мақсадида ўзбек футболининг етакчи жамоаси "Локомотив" футбол клубига йўл оляпман. Бу мен учун янги фаолият бўлади, "Локомотив"да ўйнаб "темирйўлчилар" меҳрини қозонишни, Ўзбекистон чемпиони бўлишни ва албатта миллий терма жамоада тўп тепишни хоҳлайман".

- "Тўғри, бу қарорга келиш осон бўлмади, чунки "Навбаҳор" мен учун алоҳида аҳамият касб этади. "Локомотив" менга қишдаёқ таклиф билан чиққанди, аммо ўшанда "Навбаҳор"да қолиб жамоага ёрдам беришни истагандим. Энди эса дадам билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда илиқ хотиралар билан клубни тарк этяпман. Ўйлайманки, "Навбаҳор" яхши ўйин кўрсатишда давом этади, негаки жамоада ажойиб таркиб жамланган. Мен эса ўз олдимга янада юқори мақсадларни қўйган ҳолда "Локомотив" сафига йўл оляпман. Шу ўринда ўзимнинг севимли жамоам "Навбаҳор" ва унинг ашаддий ишқибозларига омад тилаб қоламан".


Ўхшаш янгиликлар