ads


Антуан Гризманн "Атлетико"дан ўзининг шартномасини сотиб олади?

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 16:42
  • 514
  • 30

"Барселона" "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олиш учун маблағ топа олмаяпти.

Франциялик ўйинчи "матрасчилар"га 120 миллион евро тўлаган ҳолда ўз шартномасини сотиб олишга тайёр.

1 июлдан бошлаб футболчининг товон пули 200 миллиондан 120 миллион еврога тушган эди.

Каталонияликлар мавсумолди тайёргарликни 14 июлда бошлаши сабабли шартномани тезроқ имзолашга шошилишмоқда. "Барселона" кейинчалик футболчини барча харажатларини қопламоқчи.

Таъкидаб ўтиш керакки, Гризманн белгиланган товон пулини тезроқ тўлаши керак, акс ҳолда жамоа машғулотларида қатнашишига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар