ads


Ярмоленко ва Чичарито келаси мавсум "Вест Хэм"да янги рақам остида тўп суришади

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 17:42
  • 449
  • 30

Англиянинг "Вест Хэм" клуби ҳужумчилари 2019/20 йилги мавсумдан бошқа рақамларда тўп суришади.

Мексикалик Хавьер Эрнандес келаси мавсум "Вест Хэм"да 9-рақам остида тўп суради. Чичарито бу рақамни ёзда эркин агент сифатида кетиши аниқ бўлган Энди Кэрроллдан сўнг қабул қилиб олди. Ҳужумчининг ўзи олдин 17-рақамда ўйнаётган эди.

Шу ўринда, инглиз жамоасининг украиналик футболчиси Андрей Ярмоленко ҳам ўз рақамини ўзгартирди. Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ ўйинчиси бундан буён 7-рақамда ҳаракат қилади. Бу рақамнинг олдинги эгаси "Шанхай СИПГ"га йўл олган Марко Арнаутович эди.

"Вест Хэм" якунланган мавсум Англия чемпионатини 10-ўринда якунлади.

Ўхшаш янгиликлар