ads


"Ливерпуль" Асенсио учун 75 млн. евро тўлашга тайёр

  • Mr.NoBoDy 10.07.2019 21:42
  • 598
  • 30

"Ливерпуль" "Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио борасида таклиф тайёрлаяпти.

Маълумотларга кўра, "қизиллар" "Қироллик клуби" футболчисини сотиб олиш учун бор кучини ишга солмоқда. Улар 75 млн. евро таклиф қилишга тайёр. Мерсисайдликлар устози Юрген Клопп футболчини Муҳаммад Салоҳга рақобатчи сифатида олиб келмоқчи. Аммо "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Асенсио билан хайрлашмоқчи эмас. Агар келишувга Садио Мане қўшилса, испанлар таклиф ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

Асенсио 2015 йил 3,5 млн. евро эвазига "Мальорка"дан "Реал"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар