ads


ПСЖнинг илк машғулотларига келмаган Неймар ҳозирда нима билан банд?

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 01:21
  • 732
  • 30

ПСЖ форварди Неймар ҳали ҳамон ёзги таътилини ўз ватани Бразилияда ўтказишда давом этмоқда.

Парижликлар раҳбарияти ҳужумчининг илк машғулотларда кўриниш бермагани учун белгиланган тартибда интизомий чора кўриши ҳақида баёнот берганди. Кейин эса Неймарнинг отаси ўғли 15 июль куни Францияга қайтишини маълум қилди. Бугун эса футболчи дўстлари билан мамлакатидаги пляжлардан бирида ҳордиқ чиқараётганини кўриш мумкин. 

TAS-IX эмас


Маълумот ўрнида, Неймар ҳафта охирида ўз фонди томонидан ташкил этиладиган Five турнирида қатнашиши режалаштирилган. 

Аввалроқ, «Барселона» 27 ёшли ўйинчига 200 млн евродан ортиқ тўламаслиги ҳақида хабар қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар