ads


Африка Миллатлар Кубоги-2019. Нигерия – ЖАР баҳси якунланди

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 02:21
  • 574
  • 30

Африка Миллатлар Кубоги-2019нинг чорак финалидан ўрин олган навбатдаги учрашувда Нигерия вакиллари ЖАРга қарши тўқнаш келди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ғалаба тўпи ўйиннинг сўнгги дақиқаларида «Удинезе» ҳимоячиси Уильям Трост-Эконг томонидан урилди. Нигерияликларнинг ярим финалдаги рақиби Тошкент вақти билан бугун, соат 21:00да бўлиб ўтадиган Кот-дʼИвуар ҳамда Жазоир тўқнашувидан сўнг маълум бўлади. Бир неча соатлар олдин Сенегал термаси ҳам ½ финалга чиққанди. 


Нигерия – ЖАР 2:1 (1:0, 1:1)

«Cairo International Stadium»

Голлар: 1:0 – 27 Чуквуэзе, 1:1 – 71 Зунгу, 2:1 – 89 Трост-Эконг.

Нигерия – Акпейи, Трост-Эконг, Авазьем, Омеруо, Коллинз, Чуквуэзе, Этебо, Ндиди, Ивоби (Балогун, 90), Игало, Муса (Саймон, 81).

ЖАР – Уильямс, Лорч (Зване, 58), Хланти, Хлацвайо, Ферман, Мкхванази, Мокожо, Мкхизе, Зунгу, Тау, Мотиба (Велдвейк, 86).

Огоҳлантиришлар: Мотиба (14), Муса (35), Хлацвайо (49), Тау (62), Мкхизе (75).

Ўхшаш янгиликлар