ads


"Эвертон" 59 миллион фунтлик харидни амалга оширмоқчи

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 11:21
  • 573
  • 30

Англиянинг "Эвертон" клуби "Лилль" ярим ҳимоячиси Николья Пепега қизиқмоқда.

"Кўклар" 24 ёшли футболчи учун 59 миллион фунт миқдоридаги маблағдан воз кечишга тайёрлар.

Агар трансфер амалга ошса, бу "Эвертон" учун рекорд бўлади.

Олдинроқ, "Лилль" президенти Жерар Лопес футболчи учун Ливерпулнинг икки клуби курашаётганлигини айтган эди.

Ивуарлик форвард якунланган мавсум клуб сафида барча турнирларда 23та гол ва 12та ассистни амалга оширишга эришди.

24 ёшли Пепе "Поитиерс" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Футболчи Францияда туғилганига қарамасдан Кот Ивуар терма жамоасида ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар