Расман: "Ливерпуль" ҳужумчиси шартномасини яна 5 йилга узайтирди

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 11:42
  • 1075
  • 30

Ҳужумчи Дивок Ориги "Ливерпуль" билан тузган шартномасини янгилади.

Янги шартнома 5 йил муддатга тузилди.

Белгия терма жамоасининг 24 ёшли форварди якунланган мавсум АПЛда 12та ўйин ўтказиб, 3та гол уришга эришган.

Ориги Чемпионлар Лигасида 8та баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 3та марта аниқ нишонга ола билган.

Футболчи "Лилль" тарбияланувчиси ҳисобланади ва профессионал футболчилик фаолиятини айнан шу клубда бошлаган. Дивокни 2014 йилда "Ливерпуль" сотиб олган ва турли йилларда "Лилль" ва "Вольфсбург" клубларига ижарага берган. 

Ўхшаш янгиликлар