Игуаин учун АПЛ жамоасидан таклиф бор

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 18:42
  • 993
  • 30

"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг олдида фаолиятини давом эттириш учун яна бир вариант пайдо бўлди.

Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, аргентиналикни "Вест Хэм" нишонга олган.

"Болғачилар" 31 ёшли ҳужумчини сотиб олиш шарти билан ижарага олишмоқчи. Аммо "Ювентус" форвардни бир йўла 40 миллион еврога сотиб юбормоқчи бўлиб турибди. Томонлар яқин вақтларда музокараларни бошлашга тайёр турибди.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Челси" таркибида ижарада ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар