"Барселона" - ПСЖ учрашувини бошқарган ҳакамда кичик муаммо

  • Mr.NoBoDy 11.07.2019 20:00
  • 643
  • 30

Германиялик ҳакам Денис Айтекин Бундеслигада бир қанча вақт ишламайдиган бўлди.

"Der Tagesspiegel" хабарига кўра, мавсумолди мажбурий жисмоний имтиҳонлардан ўта олмаган.

Шу орқали, Айтекин Германия чемпионати 1-турида ишламайдиган бўлди. Чунки қайта тестлар 8 август куни ўтказилади.

Қайд этиш керак, Айтекин ўтган мавсумда Бундеслиганинг энг яхши бош ҳаками деб топилганди.

Айтекин "Барселона" - ПСЖ (6:1) учрашувидаги ҳакамлигидан сўнг барчанинг эътиборига тушган.

Ўхшаш янгиликлар