U-20 ЖЧ. "Сигнализация", "ички кийим", "тегажоқлик": Ироқ терма жамоаси меҳмонхонада нима ишкал содир этди?

  • Mr.NoBoDy 19.05.2023 22:25
  • 5661
  • 30

Мазкур жамоа аъзолари бир неча кун илгари сайтимиз ходимлари билан бирга Аргентинага ташриф буюрганди.

Ироқнинг 20 ёшгача бўлган футболчилари жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Аргентинага ташриф буюрди, аммо Ла Платадаги меҳмонхонада жанжал юзага келтирди.

Буэнос-Айрес провенсияси Хавфсизлик вазирлиги муҳри босилган баённомага кўра, араб футболчилари меҳмонхонанинг энг юқори қаватидаги ресторанда ишлайдиган аёл ироқлик футболчилар унга тегажоқлик қилишга уринишгани айтган. 

Шунингдек, баъзи ўйинчилар ички кийимда коридор ва қабулхона бўйлаб юришган. Қолаверса, улар ёнғин сигнализация тизимини атайин ишга туширишган. 

Бундан ташқари, делегациянинг баъзи азолари томонидан маҳаллик аёлларга нисбатан оғзаки ҳақорат ишлатилган ҳамда таржимонга нисбатан қўпол муносабатда бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самолётда ухлаш бўйича мастер-класс ўтказиб берган Ироқ ёшлар терма жамоаси "E" гуруҳида Уругвай, Англия ва Тунисга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар