Африка Миллатлар Кубоги-2019. Кот-дʼИвуар – Жазоир баҳси ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди

  • Mr.NoBoDy 12.07.2019 00:21
  • 1139
  • 30

Мисрда давом этаётган қитъа биринчилигининг навбатдаги чорак финалида Кот-дʼИвуар термаси Жазоирга қарши тўқнаш келди.

Баҳсда ҳисоб жазоирликлар хавбеки Софиан Фегули томонидан очилди. Боғдод Бунежа 48 дақиқада пенальтини ноаниқ бажариб, ҳисобни ошириш имкониятидан фойдалана олмади. Иккинчи тайм ўрталарида Жонатан Кожиа рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўртадаги фарқни тиклади ва асосий бўлим дуранг натижа билан якунланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Ўйиндан кейинги футбол лотереясида эса Жазоир омадли чиқди. Энди уларнинг ярим финалдаги рақиби Нигерия термаси бўлади. 

Шунингдек, бугун Тошкент вақти билан 00:00да ¼ финалнинг сўнгги баҳси дебютант Мадагаскар ҳамда Тунис ўртасида ўтказилади. 


Кот-дʼИвуар – Жазоир 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0)

«As-Suwais Stadium»

Голлар: 0:1 – 20 Фегули, 1:1 – 62 Кожиа.

Пенальтилар серияси – 3:4

Кот-дʼИвуар – Гбоуо, Багайоко, Траоре, Кулибали, Канон (Комара, 54), Диэ, Кессиэ, Заа (Корне, 94), Сангаре (Гбамен, 78), Градель, Кожиа (Бони, 96).

Жазоир – Мболи, Бенсебайни, Атталь (Зеффан, 30), Бенламри, Манди, Беннасер, Фегули (Делор, 120), Гедиура, Марез (Уна, 86), Бунежа (Слимани, 78), Белаили.

Огоҳлантиришлар: Заа (29), Бенсебайни (29), Беннасер (39), Багайоко (43), Гбоуо (46), Кессиэ (88), Комара (120).

Ўхшаш янгиликлар