U-20 Жаҳон чемпионати. Тунда Ўзбекистон Гватемала билан ўйнайди

  • Mr.NoBoDy 26.05.2023 10:00
  • 237
  • 30

Бугун тунда U-20 Жаҳон чемпионатида 3-тур баҳслари бошланади.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3-турда Гватемалага қарши майдонга тушади. "Estadio Unico Madre de Ciudades" стадионида ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан тунгги соат 02:00да бошланади.

Ўзбекистон иккита ўйиндан 1 очко тўплаган, Гватемала эса иккала баҳсда ютқазган.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу баҳсда тўлиқ оқ рангли формада, дарвозабон эса тўқ сариқ формада ўйнайди.


U-20 Жаҳон чемпионати, 3-тур
Ўзбекистон - Гватемала
26 май 2023 йил. Сантьяго дель Эстеро, "Estadio Unico Madre de Ciudades" стадиони. 02:00 (Узрепорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар
: Муҳаммад Маъруф (Миср), Закариё Бринси (Марокаш), Аббос Акрам (Жазоир), Абдулазиз Боу (Мавритания).
VAR: Амр Эл Шинави (Миср).
AVAR: Ҳамза Эл Фариқ (Марокаш).



Ўхшаш янгиликлар