"Реал"нинг ортидан "Барселона" ҳам япониялик футболчи билан шартнома имзолади

  • Mr.NoBoDy 12.07.2019 13:42
  • 1043
  • 30

"Кашима Антлерс" ярим ҳимоячиси Хироки Абэ фаолиятини Испанияда давом эттиради.

"Барселона" матбуот хизмати хабарига кўра, клуб 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолаган. Трансфер борасидаги барча расмий маълумотлар тиббий кўрикдан кейин эълон қилинади.

Абэ ўтган мавсумла жамоаси таркибида 25 ўйинда 2 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди.

Олдинроқ "Реал" япониялик футболчи Эйжи Кубо билан шартнома тузилгани борасида маълумот берганди.

Ўхшаш янгиликлар