«Пахтакор» — Аргентинада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги ЖЧ рекордчиси

  • Mr.NoBoDy 26.05.2023 15:22
  • 2766
  • 30

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Аргентинада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати рекордчиси ҳисобланади.

Кичик мундиалда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 8 нафар “Пахтакор” футболчиси ҳимоя қилмоқда. Бу кўрсаткич фақат Янги Зеландиянинг “Веллингтон” жамоасида мавжуд.

Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2023 мусобақасида энг кўп футболчилари иштирок этаётган клублар:

1. “Пахтакор” ва “Веллингтон” — 8 нафар;

2. “Реал Эспане” (Гондурас) ва “Мунисипал” (Гватемала) — 7 нафар;

3. “Индепенденте” (Колумбия), LDU Кито (Эквадор) ва “Ҳапоэл” (Исроил) — 6 нафар;

4. “Монако” (Франция), “Жилина” (Словакия) ва “БА ФК” (Фижи) — 5 нафар.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлари 3-тур ўйинини Гватемалага қарши ўтказади. Ўйин 27 майга ўтар кечаси 02:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар