"Тоттенхэм" Эриксен борасида расмий таклиф олмаган

  • Mr.NoBoDy 12.07.2019 15:42
  • 1079
  • 30

"Sky Sports" хабарига кўра, "Тоттенхэм" раҳбарияти ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен борасида бирорта клубдан расмий таклиф олмаган.

Олдинроқ клуб президенти Дэниел Леви "Реал" клуби спорт директори Хосе Анхел Санчес билан боғлангани ва томонлар музокаралар ўтказгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Аммо журналистлар билан учрашувда Левининг ўзи бу хабарларни рад қилди.

Эриксеннинг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар давом этади. Ҳозирча футболчининг ўзи раҳбариятга клубдан кетиш истаги борлигини айтганича йўқ. Лондонликлар футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар