ads


Крауч фаолиятини якунлади

  • Mr.NoBoDy 12.07.2019 16:21
  • 545
  • 30

"Ливерпуль" ва Англия термасининг собиқ футболчиси Питер Крауч фаолиятини якунлади.

"Ёз давомида узоқ ўйладим ва футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Менинг шундай кунларни кўриб, ажойиб дамларни ўтказганим учун барчадан мамнунман", - деди Крауч.

Англиялик футболчи профессионал фаолиятини "Тоттенхэм"да бошлаган. Кейинчалик у КПР, "Астон Вилла", "Норвич", "Саутгемптон", "Ливерпуль", "Портсмут" каби жамоалар таркибида ҳам ўйнаган. Унинг сўнгги жамоаси "Бернли" бўлганди.

38 ёшли собиқ футболчи Англия термаси таркибида 42 ўйинда қатнашиб, 22 гол киритганди.

Ўхшаш янгиликлар