Пиолининг "Милан"даги келажаги маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 06.06.2023 20:00
  • 246
  • 30

Бош мураббий Стефано Пиоли "Милан" бош мураббийлигида қолади.

Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Олдинроқ "Милан" эгаси Жерри Кардинале техник директор Паоло Мальдинини истеъфога чиқарганди. Шунингдек, у билан биргаликда Фредерик Массара ҳам клубдан кетган.

Бироқ Кардинале бош мураббийни истеъфога чиқармоқчи эмас. Унинг ўзи ҳам жамоа билан ишлашда давом этмоқчи. Унинг клуб билан яна 2 йиллик шартномаси бор.

Ўхшаш янгиликлар