Расман! Нани МЛС клубига ўтди

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:50
  • 1894
  • 30

Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Нани Американинг «Орландо Сити» клубига ўтди.

Шартномага кўра, 32 ёшли футболчи MLS вакили сафида уч йил тўп тепадиган бўлди, деб ёзади Tuttomercatoweb. 

Нани 2018 йил ёзида Лиссабоннинг «Спортинг» клубига ўтган эди. Португалия чемпионатининг жорий мавсумида у 18та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 4та голга ҳам муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Нани Португалия терма жамоаси сафида Евро-2016 ғолиби бўлган.

Ўхшаш янгиликлар