"Sky Sports" маълумотига кўра, Барнс АПЛ доирасида "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинда жароҳат олган. Ҳозирча унинг айнан қанча муддатга сафдан чиққани маълум эмас, аммо энг ками 2 ой у футболдан ташқарида бўлиши кутилмоқда.
Барнс июль ойида "Ньюкасл"га кўчиб ўтди ва жамоа таркибида 7 ўйин ўтказиб, 1тадан гол ва ассистни ҳисобига ёздириб қўйди. Жамоанинг навбатдаги учрашув 27 сентябрь куни Англия Лига Кубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўтказилади.