Расман: Жалолиддин Машариповнинг янги клуби маълум

  • Mr.NoBoDy 04.02.2024 14:25
  • 2130
  • 30

Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Жалолиддин Машарипов Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтди.

Бу ҳақда Эрон клуби матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, "Истиқлол" бош директори Али Хатейр Машарипов билан 1,5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Футболчи яқин икки-уч кунда Теҳронга тиббий кўрикдан ўтиш ва битимга имзо чекиш учун боради.

"Истиқлол" ҳозирда Эрон Про лигасида 15 турдан сўнг 32 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Машарипов яқин Греция "Пансерраикос" клуби билан битимини бекор қилганди.


Ўхшаш янгиликлар