Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, "Салернитана" клуби 31 январдан 1 феврал куни охиригача Шомуродовни ярим йилга ижарага олиш бўйича "Рома" билан музокара олиб бориб, сўнгги соатларда келишувга эришган. Аммо "Кальяри" клуби сўнгги паллада ўзбекистонлик форвардни мавсум якунига қадар ўз таркибида олиб қолишга қарор қилган. Натижада, ҳужумчининг "Салернитана"га ўтиши амалга ошмай қолган.
Аввалроқ, "Кальяри" клуби ҳозирда жароҳатини тиклаб, сафга қайтишга яқин бўлган Элдор билан қишки трансфер ойнасида хайрлашишга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.