"Бавария" Тухель ўрнига 3 нафар мураббийдан бирини танлайди. Барча номлар маълум

  • Mr.NoBoDy 12.02.2024 16:25
  • 870
  • 30

"Бавария" бош мураббийлигига 3 нафар мутахассис даъвогарлик қилмоқда.

Бу ҳақда журналист Марсель Мёллер ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Манбага кўра, немис гранди бошқарувига даъвогарлар рўйхатидан Йоахим Лёв, Ханс-Дитер Флик ва Оливер Гласнер ўрин олган. Аввалроқ португалиялик мутахассис Жозе Моуринью "Бавария" бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳозирда Томас Тухель "Бавария" устози саналади. Унинг қўл остида жамоа сўнгги ўйинда Леверкузеннинг "Байер"ига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бундеслиганинг 21-туридан кейин "Бавария" пешқадам "Байер"дан 5 очко ортда қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар