Маълумотларга қараганда, клуб собиқ дарвозабони Божидар Радошевич олдидаги қарзларини узмаган ва ФИФА "Персеполис"нинг трансфер имкониятларини чеклаб қўйган.
Жамоа собиқ футболчисига қарзларини тўлаб, ФИФА тақиқидан халос бўлмагунича қишки трансфер ойнасида қўлга киритган футболчилари, жумладан, Остон Ўруновнинг хизматларидан фойдалана олмайди.