Европа лигаси. Бугун қуръа: "Ливерпуль" Озарбайжонга келиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 23.02.2024 13:25
  • 405
  • 30

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

16та клуб жуфтликларга ажратилади. "Сараланган" клублар гуруҳ босқичида 1-ўринни олганлар, "сараланмаган" клублар эса ўтиш босқичида ғолиб бўлганлар.

Битта давлат клублари бу босқичда тўқнаш келишмайди.

«Сараланганлар»

«Аталанта» (Италия)
«Байер» (Германия)
«Брайтон» (Англия)
«Вест Хэм» (Англия)
«Вильярреал» (Испания)
«Ливерпуль» (Англия)
«Рейнджерс» (Шотландия)
«Славия» Прага (Чехия)

«Сараланмаган»

«Бенфика» (Португалия)
«Қорабоғ» (Озарбайжон)
«Милан» (Италия)
«Марсель» (Франция)
«Рома» (Италия)
«Спарта» Прага (Чехия)
«Спортинг» (Португалия)
«Фрайбург» (Германия)

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Биринчи ўйинлар 7 март куни, жавоб ўйинлари 14 март куни бўлиб ўтади. "Сараланган" клублар жавоб баҳсини ўз майдонида ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar