Киберспорт. "Лочинлар" Александр Костилевга ойига 1 млн. доллар тўлайди

  • Mr.NoBoDy 23.02.2024 15:25
  • 105
  • 30

19 февраль куни нафақат Counter-Strike, балки киберспорт оламининг энг машҳур инсонларидан бири Александр "s1mple" Костилев фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттириши маълум бўлди.

Дунёнинг энг бой клуби сифатида танилаётган "Falcons" ("лочинлар") киберспорт оламининг энг машҳур ўйинларида ўзининг жамоаларини шакллантиришда давом этмоқда. Улар футболдаги каби ҳар бир ўйин учун энг кучли ва энг машҳур киберспортчиларни йиғиб, жамоа тузишмоқда.


Counter-Strike таркибини максимал даражада кучайтиришни истаган "лочинлар" 2023 йилнинг охирида кўплаб кучли киберспортчиларни ўз сафига чақирди ва жуда катта маошлар таклиф қилди. Уларнинг сўнгги трансфери киберспорт оламининг ёрқин юлдузи Александр "s1mple" Костилев бўлди. NAVI сафидаги супер ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг меҳрини қозонган s1mple фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттиради. У жонли эфир пайти янги клубида қанча маош олишини айтди:

"Falcons" даги маошим? Ойига 1 млн. доллар. Ўзимни киберспортчи эмас, футболчидек ҳис қиляпман" - дейди Александр Костилев.

Саудия Арабистонининг "Falcons" жамоаси 2024 йилнинг 10 февралида якунланган IEM Katowice турнирида 3-4-ўринни эгаллаб, 80 000 долларни қўлга киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар