Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 26.03.2024 07:25
  • 1080
  • 30

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Тошкентда Гонгконг терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Учрашув 19:30 да «Бунёдкор» стадионида старт олади. Мазкур учрашувда иорданиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмед Фаисал Ал-Али, унга қанотларда ҳамюртлари Обейдат Айман ва Муҳсен Аҳмад ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Араҳаф Муҳаммад ишлайди.

Ушбу учрашувдаги ғалаба терма жамоамизга муддатдан аввал кейинги босқич йўлланмасини тақдим этади.

Ўхшаш янгиликлар