Элдор Шомуродов яна жароҳат олди

  • Mr.NoBoDy 26.03.2024 20:50
  • 1524
  • 30

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Гонконгга қарши баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг захирага олинди.

28 ёшли форвард жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Гонконгга қарши баҳснинг 20-дақиқасида ҳисобни очди. Бироқ орадан ўн дақиқа ўтгач, у рақиб дарвозабони томон ҳужум чоғида ҳимоячи билан тўқнашиб кетди ва оёғида оғриқ сеза бошлади.

МТЖ сардори яқинда қутулган жароҳатини янгилаб олган бўлиши мумкин. Ҳозирча Шомуродовнинг ҳолати аниқ эмас.

Аввалроқ "Кальяри" ҳужумчиси "оқ бўрилар" сафидаги 40-голини ургани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар