Июлда Африка ва Осиё чемпионлари ўзаро тўқнаш келиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 12:22
  • 120
  • 30

Июль ойида Афро-Осиё миллатлар кубоги учун ўйин бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар ва Африка миллатлар кубогининг амалдаги ғолиби Кот-д'Ивуар терма жамоалари ўртасидаги учрашув 16 июль куни Японияда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Афро-Осиё миллатлар кубоги сўнгги бор 2007 йилда ўтказилган бўлиб, унда Япония терма жамоаси Миср устидан зафар қучган.

Ўзбекистон терма жамоаси 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби сифатида юқоридаги мусобақанинг 1995 йилги мавсумида Нигерияга қарши иккита учрашув ўтказган. Терма жамоамиз Тошкентда 2-3 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, Лагосдаги баҳсда африкаликлар 1:0 ҳисобида яна бир марта ғалаба қозонишган эди.

Ўхшаш янгиликлар