Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 15:25
  • 93
  • 30

Рэшфорд Англиянинг мусобақа учун таркибига киритилмаслиги мумкин. МЮ форвардининг спорт формаси Саутгейтни ишонтира олмади.

"The Telegraph"нинг хабарига кўра, Англия термаси устози Гарет Саутгейт МЮ форвардининг ҳозирги ҳолатидан ҳайратда эмас ва унга Европа чемпионати қайдномасидан жой кафолатлай олмаслиги маълум қилди. Евро-2024 учун таркибдан ўрин олиш учун Рэшфорду мавсумнинг қолган учрашувларида ўзини яхши томондан кўрсатиши талаб қилинади.

Амалдаги қоидаларга кўра, ҳар бир терма Евро-2024 қайдномасига фақатгина 23 футболчини кирита олади, қатор мураббийлар рўйхатни 26 футболчига кенгайтиришни сўрашмоқда.

Англиянинг март ойидаги икки ўйинида Рэшфорд бор йўғи 15 дақиқа ҳаракат қилди. Бу мавсум Маркус АПЛнинг 27 учрашувида 7 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди. 

Ўхшаш янгиликлар