"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 16:25
  • 108
  • 30

Пол Мерсон Англия терма жамоасини Евро-2024нинг асосий фаворити сифатида кўрмоқда.

"Англия Еврода ғолиб бўлади. Агар биз бу мусобақани юта олмасак, "шок"да бўлишим аниқ. Ким бизни юта олади? Балки Франция. Бироқ улар билан аввалги тўқнашувда (ЖЧ-2022 1/4 финалида инглизлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган – Championat.asia), ўйин тенг бўлган, Харри Кейн эса пенальтидан фойдалана олмаганди. Агар у гол урганида ғалаба нақд эди.

Германия? Йўқ. Португалия? Йўқ, уларда қариялар жамоасику. Англияда эса турли ҳолатларда тажриба тўплаган таркиб мавжуд. Улар зафар қучишга тайёр.

Бир ойдан кўпроқ давом этадиган мусобақада ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди. Бизнинг захирамизда исталган бошқа терманинг асосий таркибида ўйнай оладиган футболчилар бўлади. Мана мисол Маркус Рэшфорд ва Жек Грилишни таркибига қўшмайдиган бирорта Европа терма жамоасини топа олмайман. Агар Англияга бутун Европадан футболчи чақириш мумкин бўлганида ҳозир борларга фақатгина Килиан Мбаппе ва Виржил ван Дейкни қўшган бўлардим", – деди "Арсенал" собиқ футболчиси.

Ўхшаш янгиликлар