Мексиканинг "Пуэбла" клуби футболчилари ёмон натижалардан сўнг матбуот анжуманида мураббийлар штаби, директорлар кенгаши билан биргаликда иштирок этиб, мухлислардан кечирим сўради ва уларни келгусида ўйинларда хурсанд қилишга сўз беришди.
Шу номдаги штатда жойлашган жамоа айни дамда 5 очко (бир ғалаба, икки дуранг, тўққиз мағлубият) жамғарган ҳолда Мексика чемпионатининг энг қуйи поғонасида бормоқда.