Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак

  • Mr.NoBoDy 29.03.2024 14:25
  • 114
  • 30

Ҳозирча келишув йўқ.

"Ювентус" дарвозабони Войцех Шенсни клубда қолиб, 2025 йилнинг июнигача амал қиладиган шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

"Бьянконери" футболчини сақлаб қолишга тайёр, аммо бунинг учун у маоши камайишига рози бўлиши даркор. Ҳозирча томонлар ўртасида бу борада келишув мавжуд эмас. Амалдаги келишувга кўра, польшалик йилига 6,5 миллион евро олади.

Шенсни Турин клубида 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. 33 ёшли посбон жорий мавсум барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, 12 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар