ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди

  • Mr.NoBoDy 29.03.2024 15:25
  • 93
  • 30

Футболчилар жамоага ёрдам беришга тайёр.

ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос ва вингер Марко Асенсио жароҳатидан сўнг сафга қайтди. Бу ҳақда "Get French Football News" хабар бермоқда.



Футболчилар аллақачон умумий гуруҳда машғулотлар олиб боришмоқда. Улар 31 март куни бўлиб ўтадиган "Марсел"га қарши ўйинга тайёр бўлишлари эҳтимоли бор.

Аввалроқ Месси ПСЖга ўтишни истамаганини таъкидлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар