"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади

  • Mr.NoBoDy 29.03.2024 15:50
  • 108
  • 30

Футболчи ёзда "бургутлар"ни тарк этиши мумкин.

"Ницца" мавсум охирида ҳимоячи Жан-Клер Тодибони сотишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Футболчига Англиянинг бир қанча клублари, жумладан, "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Бургутлар" футболчини 40 миллион фунтга баҳоламоқда.

Ўтган ёзда Тодибога таклифлар бўлганди, аммо у барибир "Ницца"да қолди. Мавсум якунида франциялик футболчи клубини ўзгартиришга қарор қилиши мумкин.

24 ёшли марказий ҳимоячи ушбу мавсум барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар