Шимолий Корея ФИФА томонидан жаримага тортилди

  • Mr.NoBoDy 02.04.2024 22:25
  • 627
  • 30

Аввалроқ терма жамоага техник мағлубият ёзилганди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Тартиб-интизом қўмитаси Пхеньянда бўлиб ўтиши керак бўлган Шимолий Корея — Япония ўртасидаги учрашув бекор қилинигани муносабати билан меҳмонлар фойдасига техник ғалаба ёзилишини маълум қилди. Бу ҳақда аввалроқ хабар бергандик.

Шунингдек, ташкилот расмий сайти орқали жазо тафсилотларини эълон қилди. Унга кўра, Шимолий Корея футбол ассоциацияси 10 минг Швейцария франки (тахминан 11 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган учрашуви 26 март санасида ўтказилиши керак эди.

Ўйин ўтказиш учун Шимолий Корея майдон топа олмади. Нейтрал майдонда ўтказиш борасидаги уринишлар самарасиз якунланди. Муқобил бирорта мамлакат бунга розилик бермаган. Натижада, Японияга уч очко тақдим этилди ва 12 очкога эга бўлган "самурайлар" кейинги босқич масаласини муддатидан илгари ҳал қилишди.

Ўхшаш янгиликлар