"Эйр Форс" клуби ўз ўйинчилари томошабинлар ҳужумига учрагач, Ироқ чемпионатини тарк этмоқчи

  • Mr.NoBoDy 03.04.2024 00:00
  • 126
  • 30

Ироқнинг етакчи клуби "Эйр Форс" футболчилари "Дахук"га қарши баҳсда томошабинлар ҳужумига учради.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда айрим мухлислар яшил майдонга бостириб киришиб, футболчилар билан жанжаллашиб кетишди. Вазиятга хавфсизлик ходимлари аралашди.

Беллашувдан сўнг клуб раҳбарияти бундан очиқчасига норозилигини билдириб, чемпионатни тарк этиш билан таҳдид қилди. 

ВИДЕОЛАРНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Эслатиб ўтамиз, "Эйр Форс" жорий мавсум Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистоннинг ОКМК клуби билан бир гуруҳдан жой олганди.

Ўхшаш янгиликлар