Осиё кубоги U-23. Аббос энг қиммат футболчи. ТОП-3 да яна бир футболчимиз бўлиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 15.04.2024 15:50
  • 138
  • 30

Бугун Қатарда Осиё кубоги U-23 мусобақасига старт берилади.

Кўплаб терма жамоалар ушбу мусобақага максимал даражада энг кучли футболчилари билан келишга ҳаракат қилишди.

«Transfermarket» нашри Осиё кубогида иштирок этувчи энг қиммат футболчилар рейтингини тузди.

Рейтингнинг биринчи ўрнидан Олимпия терма жамоамиз аъзоси Аббосбек Файзуллаев 1-ўриндан жой олган. Унинг ҳозирги трансфер нархи 5 миллион евро этиб белгиланган. Ундан кейинги ўринда Корея Республикаси аъзоси Ян Хён Джун жой олган. Унинг трансфер нархи 2 миллион еврога баҳоланмоқда. Кучли учликни Япония термаси аъзоси Мао Хосоя якунлаб берган. Унинг нархи 1,6 миллион еврога баҳоланмоқда.

Агарда ЎФА ва «Ланс» келишувга эришса, Абдуқодир Ҳусанов ҳам энг қиммат футболчилар қаторидан жой олади. Унинг трансфер нархи ҳозирда 2 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар