Маъмуржон Абдуллаев: "Кутилмаган гол жамоамиз руҳиятига таъсир қилди"

  • Mr.NoBoDy 15.04.2024 22:50
  • 315
  • 30

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Маъмуржон Абдуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Режаларимиз ўзгариб кетди. Яхши ўйнаб тургандик, кутилмаган гол жамоамиз руҳиятига таъсир кўрсатди. Вазиятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Аксинча, "Арал" жамоаси иккинчи голни ҳам уриб кетди.


- Вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳолатига қандай изох берасиз?


- Битта бу ўйиндамас, биз аввалги учрашувларда ҳам вазиятлардан фойдаланиш бўйича муаммоларга дуч келаяпмиз. Машғулотларда бунинг устида жиддий ишлаймиз.


- Бугун ҳужум чизиғида ёш футболчи Амирбек Комилов ўйнади. Бунинг сабаби нима?


- Бир қатор тажрибали футболчиларимиз жароҳат сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Шу сабабдан ҳужумда Амирбек Комиловга имкон бердик. Ёш ҳужумчи ёмон ўйин кўрсатмади деб ўйлайман.


- "Хоразм" жамоасининг кубокдаги мақсади қандай?


- Кубок учрашувларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз



Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar