Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум

  • Mr.NoBoDy 16.04.2024 08:25
  • 2052
  • 30

Саудия Арабистони суперкубогининг ярим финалида Криштиану Роналду қизил олиб, майдондан четлатилганди.

Манбага кўра, Саудия футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси Роналдуни икки ўйинга дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилади. Шу билан бирга, қўмита португалияликни ўйиндаги воқеа юзасидан сўроқ қилган ва футболчи ушбу вазиятда ноҳақ қизил карточка олганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 86-дақиқада Роналду рақибга тирсаги билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олганди.

Ўхшаш янгиликлар